Welcome to «Askiya Dehqon Bozori» Aksiyadorlik Jamiyati   Click to listen highlighted text! Welcome to «Askiya Dehqon Bozori» Aksiyadorlik Jamiyati Powered By GSpeech
  • Bosh saxifa
  • Yangiliklar
  • «Аския дехкон бозори» АЖ акциядорлари диққатига

«Аския дехкон бозори» АЖ акциядорлари диққатига

«Аския деҳқон бозори» АЖ Кузатув кенгаши 2023 йил 29 март соат 11-00 да акциядорларнинг навбатдаги умумий мажлиси жамият маъмурий биносида ўтказилишини маълум килади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошлаб амалга оширилади.

Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабардор қилиш учун 2023 йил 01 март ҳолатига, умумий йиғи¬лишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2023 йил 23 март ҳолатига тузилади.
Манзил: Тошкент шахар, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси 52 а уй.
Мурожат учун телефон: +71 255-27-44.
Жамият сайти: www.askiya-bozori.uz
Эл.почта манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.
Умумий мажлис кун тартиби:
1. Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2022 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.
6. Жамиятнинг 2023 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
7. Жамият директорини сайлаш.
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
9. Жамиятда ўтказилган Корпоротив бошқарув тизимини бахолаш натижаларини кўриб чиқиш.
10. Жамиятнинг 2023 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
11. Жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
12. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш;
Умумий йиғилишда қатнашиш учун шахсингизни тасдиқловчи хужжат бўлиши лозим.
ЖАМИЯТНИНГ БАРЧА АКЦИЯДОРЛАРИГА!
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуни янги тахрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62-моддасида акциядорларни Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига хам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот такдим этишингизни сўраймиз.Акциядорлар умумий мажлисга тайёрланган хужжатлар тўплами билан 2023 йил 19 мартдан жамият маъмуриятига мурожаат этган ҳолда, танишишлари мумкин».

 

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech