Welcome to «Askiya Dehqon Bozori» Aksiyadorlik Jamiyati   Click to listen highlighted text! Welcome to «Askiya Dehqon Bozori» Aksiyadorlik Jamiyati Powered By GSpeech
  • Bosh saxifa
  • Yangiliklar
  • Navbatdagi aksiyadorlar umumiy yig’ilishini o’tkazish to’g’risida xabarnoma (28.04.2015)

Navbatdagi aksiyadorlar umumiy yig’ilishini o’tkazish to’g’risida xabarnoma (28.04.2015)

“Аския дехқон бозори” АЖ акциядорлари диққатига!

“Аския дехқон бозори” АЖда 2015 йил 28 апрель куни акциядорларнинг 2014 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни бўйича навбатдаги йиллик Умумий йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилиш соат 11.00 да бошланиб, жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади.

Йиғилиш қатнашчилари соат 10.00 дан 10.50 гача рўйхатдан ўтиши сўралади.

Йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати 2015 йил 22 апрель ҳолатига кўра тузилади.

Акциядорлар йиғилишига паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат, юридик шахслар ишончнома билан келишлари шарт.

Умумий йиғилиш ўтказишга доир ахборотлар билан жамият Кузатув кенгашида қуйидаги манзилда танишишлари мумкин.

Жамият манзили: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 52-“а” уй.

Мурожаат учун тел: 255-27-44, 255-23-77.

Жамиятнинг электрон манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak..

Умумий йиғилиш кун тартибига киритиладиган масалалар:

1. “Аския дехқон бозори” АЖнинг 2014 йил якуни бўйича иш фаолияти (бизнес режасининг бажарилиши) юзасидан жамият директорининг ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг иш фаолиятига баҳо бериш.

2. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан Аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича молия-хўжалик фаолияти юзасидан Тафтиш хайъати хулосасини тасдиқлаш.

4. Жамиятнинг 2014 йил молия-хўжалик ҳисоботи якуни бўйича йиллик балансини тасдиқлаш.

5. Жамият Кузатув кенгашининг 2014 йил фаолияти бўйича ҳисоботни кўриб чиқиш ва унинг иш фаолиятига баҳо бериш.

6. Жамиятнинг 2014 йил якуни бўйича фойда ва зарарларини тақсимлаш.

7. Жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган Бизнес режасини тасдиқлаш.

8. Жамиятнинг 2015 йилга мўлжалланган даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш.

9. Жамият директорининг меҳнат шартномаси муддатини узайтириш ҳақида.

10. Жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

11. Жамиятнинг Тафтиш ҳайъати аъзоларини сайлаш.

12. Жамият уставига ўзгартириш киритиш ҳақида.

 

Кузатув кенгаши.

 

Жамиятнинг барча акциядорларига!

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуни 2014 йил 6 майда янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62-моддасида акциядорларни Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига ҳам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот тақдим этишингизни сўраймиз.

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech