Welcome to «Askiya Dehqon Bozori» Aksiyadorlik Jamiyati   Click to listen highlighted text! Welcome to «Askiya Dehqon Bozori» Aksiyadorlik Jamiyati Powered By GSpeech

Навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёнидан кўчирма (10.10.2016)

«Аския деҳқон бозори» АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш баёнидан кўчирма


2016 йил 10 октябр Тошкент шахри

 

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Тошкент шахар Яккасарой тумани Усмон Носир кўчаси, 52“а” уй манзилида, жамиятнинг маъмурий биносида 2016 йил 10 октябр куни ўтказилди. Йиғилишда 645109 овозга эга 37 та акциядор қатнашди, бу жами акциядорларнинг 99,21 % ни ташкил этади, йиғилиш ўтказиш хуқуқига эга.

Жамият Устав жамғармасининг 96,2 %га эгалик қилувчи Тошкент шахар хокимияти номидан ишончнома асосида “Тошбозорсавдо” уюшмаси инвестиция ва қимматли қоғозлар бўлими бошлиғи Т.Камолов қатнашди.

Йиғилиш риёсатига бир овоздан қуйидагилар сайландилар:

Камолов Т. – “Тошбозорсавдо”уюшмаси инвестиция ва қимматли қоғозлар бўлими бошлиғи,
Р.Т. Мавлонов -  Тошкент шахар хокимияти ахборот таҳлил гуруҳи раҳбари, кузатув кенгаши раиси.
Рихсиев А. – «Аския дехкон бозори» АЖ директори в.б.

Йиғилиш котибиятига бир овоздан қуйидагилар сайландилар:

Қодирова Манзура.

Йиғилиш саноқ хайъатига қуйидаги ходимлар сайландилар:

1. Ибрагимова Гулчехра - қимматли қоғозлар бўйича мутахассис,
2. Худойбердиев Тулқин – кадрлар бўйича менеджер,
3. Рихсиева Мастура - ғазначи-ҳисобчи.

Йиғилишга «Аския деҳқон бозори» АЖнинг кузатув кенгаши раиси Р. Мавлонов  раислик қилди.

 

Йиғилиш кун тартиби:

1. Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини ошириш тўғрисида.

Йиғилиш регламенти қуйидагича тасдиқланди:

Кун тартибига киритилган масала юзасидан 15 минутгача.

Сўзга чиқувчиларга 5 минутгача.

Кун тартибига киритилган масала юзасидан сўз жамият директори А.Рихсиевга берилди.

Раислик қилувчи умумий йиғилиш кун тартибидаги масала кўриб чиқилганини айтиб, овоз бериш натижалари саноқ хайъати томонидан аниқлангунга қадар танаффус эълон қилди.

(танаффусдан сўнг)

Саноқ хайъати йиғилиш қатнашчиларини овоз бериш натижалари билан таништирди.

Ёқлаган 645109– 100 %, Қарши     0 – 0 %, Бетараф     0 – 0 %, Овоз бермади 0 – 0 %.

Раислик қилувчи кун тартибидаги барча масалалар кўпчилик овоз билан қабул қилинганини билдирди. Саноқ хайъати баённомаси бир овоздан тасдиқланди.

КУН ТАРТИБИДАГИ БАРЧА МАСАЛАЛАР АТРОФЛИЧА МУҲОКАМА ҚИЛИНИБ ҚАРОР ҚИЛИНДИ:

1. «Аския деҳқон бозори» АЖнинг солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига жамият устав фондидаги (устав капитали) давлат улуши оширилсин.

(Ёқлаган 645109– 100 %,Қарши 0 – 0 %,Бетараф 0 – 0 %,овоз бермади 0–0 %).

2. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига биноан молия йили мобайнида Давлат бюджети ва Давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари параметрларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш Вазирлар Махкамасига берилганлиги боис, жамиятнинг солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига жамият устав фондидаги (устав капитали) давлат улуши оширилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мурожаат этилиши ташкил этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг тегишли рухсати олингандан сўнг, жамият устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ бўлган (Устав фондини ошириш миқдорини белгилаш, эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисидаги қарор, жамият уставига киритилаётган ўзгартиришлар матни ва ҳ.к.лар) масалаларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ваколати жамият кузатув кенгашига берилсин.

Баённома имзоланган сана:   «20» октябр 2016 йил.

 

Йиғилиш раиси                                                                        Мавланов Р.

Котиба                                                                                     Кадирова М.

 

 

Chop kilish

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech