«Аския дехкон бозори» АЖ акциядорлари диққатига
«Аския дехкон бозори» АЖ Кузатув кенгаши 2018 йил 13 апрел соат 15-00 да акциядорларнинг навбатдаги умумий мажлиси ўтказилишини маълум килади.
Умумий мажлис жамият маъмурият биносида ўтказилади.
Умумий мажлис кун тартиби.
1. Жамиятнинг ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2017 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.
6. Жамиятнинг 2018 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг директорини сайлаш.
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
10. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
11. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва қайта тасдиқлаш.
Умумий йиғилишда қатнашиш учун шахсингизни тасдиқловчи хужжат бўлиши лозим.
Мурожат учун телефон: 255-23-77.
Жамият акциядорлари умумий мажлисга тайёрланган хужжатлар билан 2018 йил 3 3 апрелдан жамият маъмурий биносида танишишлари мумкин. Умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати (реестр) 2018 йил 09 апрел холатига тузилади.
ЖАМИЯТНИНГ БАРЧА АКЦИЯДОРЛАРИГА!
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуни янги тахрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62-моддасида акциядорларни Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига хам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот такдим этишингизни сўраймиз.»
«Ижроия орган»