Welcome to «Askiya Dehqon Bozori» Aksiyadorlik Jamiyati   Click to listen highlighted text! Welcome to «Askiya Dehqon Bozori» Aksiyadorlik Jamiyati Powered By GSpeech
  • Bosh saxifa
  • Yangiliklar
  • «Аския дехкон бозори» АЖ акциядорлари диққатига.

«Аския дехкон бозори» АЖ акциядорлари диққатига.

«Аския деҳқон бозори» АЖ Кузатув кенгаши 2021 йил 19 март соат 11-00 да акциядорларнинг навбатдаги умумий мажлиси жамият маъмурий биносида ўтказилишини маълум килади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошлаб амалга оширилади.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабардор қилиш учун 2021 йил 19 февраль ҳолатига, умумий йиғи­лишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2021 йил 15 март ҳолатига тузилади.

Манзил: Тошкент шахар, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси 52 а уй. Мурожат учун телефон: +71 255-27-44.  Жамият сайти: www.askiya-bozori.uz
Эл.почта манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.
Умумий мажлис кун тартиби:
1. Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш страте­гиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.
2. Жамиятнинг 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулоса­сини кўриб чиқиш.
3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб-варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.
6. Жамиятнинг 2021 йилга мўлжалланган бизнес режасини ҳамда даромадлар ва харажатлар сметаси режа­сини тасдиқлаш.
7. Жамиятнинг директорини сайлаш.
8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
10. Жамиятда ўтказилган Корпоротив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
11. Жамиятнинг 2021 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган хақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш.
12. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
13. Жамият Устав капиталини камайтириш.
14. Жамиятнинг аффилланган шахси билан тузиладиган битимни маъқуллаш.
15. Жамиятнинг акция чиқарилуви тўғрисидаги қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз­гартиришлар матнини тасдиқлаш.
16. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
Умумий йиғилишда қатнашиш учун шахсингизни тасдиқловчи хужжат бўлиши лозим.
ЖАМИЯТНИНГ БАРЧА АКЦИЯДОРЛАРИГА!
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуни янги тахрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62-моддасида акциядорларни Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига хам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот такдим этишингизни сўраймиз.Акциядорлар умумий мажлисга тайёрланган хужжатлар тўплами билан 2021 йил 09 мартдан жамият маъмуриятига мурожаат этган ҳолда, танишишлари мумкин.»

 

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech