«Аския дехкон бозори» АЖ акциядорлари диққатига
«Аския деҳқон бозори» АЖ Кузатув кенгаши 2024 йил 18 апрел соат 11-00 да акциядорларнинг навбатдаги умумий мажлиси жамият маъмурий биносида ўтказилишини маълум килади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 10-00 дан бошлаб амалга оширилади.
Умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисида акциядорларга хабардор қилиш учун 2024 йил 26 март ҳолатига, умумий йиғи¬лишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар реестри 2024 йил 12 апрел ҳолатига тузилади.
Манзил: Тошкент шахар, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси 52 а уй.
Мурожат учун телефон: +71 255-27-44.
Жамият сайти: www.askiya-bozori.uz
Эл.почта манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.
Умумий мажлис кун тартиби.
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
2. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
3. Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
4. Жамиятнинг 2023 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш;
5. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
6. Жамиятнинг 2023 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
7. Жамиятнинг 2024 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш;
8. Жамият директорининг меҳнат шартномаси масаласи;
9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш;
10. Жамиятда ўтказилган Корпоротив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
11. Жамиятнинг 2024 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш;
12. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
Умумий йиғилишда қатнашиш учун шахсингизни тасдиқловчи хужжат бўлиши лозим.
ЖАМИЯТНИНГ БАРЧА АКЦИЯДОРЛАРИГА!
Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуни янги тахрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62-моддасида акциядорларни Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига хам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот такдим этишингизни сўраймиз.Акциядорлар умумий мажлисга тайёрланган хужжатлар тўплами билан 2024 йил 08 апрелдан жамият маъмуриятига мурожаат этган ҳолда, танишишлари мумкин.
Акциядорларни умумий йиғилишга иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг раҳбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда бўлиши керак».
“Ижроия орган”