Welcome to «Askiya Dehqon Bozori» Aksiyadorlik Jamiyati   Click to listen highlighted text! Welcome to «Askiya Dehqon Bozori» Aksiyadorlik Jamiyati Powered By GSpeech
  • Bosh saxifa
  • Yangiliklar
  • «Аския дехкон бозори» АЖ акциядорлари диққатига

«Аския дехкон бозори» АЖ акциядорлари диққатига

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 412/8-сонли қарори ижросидан келиб чиқиб, жамиятнинг бино ва иншоотларини бошқа шахсга сотиш билан боғлиқ йирик битим тузилаётганлиги боис, Сизда ўз акцияларингизни жамиятга қайтариб сотиш ҳуқуқингиз мавжуд.

1 дона акциянинг бозор қиймати 302264 сўм.
Агар бу ҳуқуқдан фойдаланмоқчи бўлсангиз Сиз ўзингизга тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талабингизни яшаш жойингиз (жойлашган ери) ва қайтариб сотиб олишни талаб қилаётган акцияларингиз сонини ёзма равишда кўрсатган ҳолда, 2024 йил 30 сентябрдаги умумий йиғилишнинг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмасдан жамиятга тақдим этишингиз лозим.
Жамият томонидан акцияларни қайтариб сотиб олишга йўналтириладиган маблағларнинг умумий суммаси жамият соф активларининг ўн фоизидан ошиб кетса қайтариб сотиб олишни талаб қилган акциядорлардан акциялар мутаносиб равишда қайтариб сотиб олинади.
Акцияларни акциядорлардан сотиб олиш ҳуқуқи акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан йирик битим тўғрисидаги масала бўйича қарор қабул қилишда, Сиз ушбу масалага қарши овоз берган бўлсангиз ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлсангиз, ўзингизга тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисмини жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақли эканлигингизни маълум қиламиз.
Ижроия орган.

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech