Navbatdagi aksiyadorlar umumiy yig’ilishini o’tkazish to’g’risida xabarnoma (12.08.2016)
“Аския деҳқон бозори” АЖ акциядорлари диққатига!
“Аския деҳқон бозори” АЖ Кузатув кенгаши 2016 йил 12 август соат 16.00 да акциядорларнинг навбатдаги Умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида ўтказилади.
Умумий йиғилиш кун тартиби:
1. “Аския деҳқон бозори” АЖнинг 2015 йил фаолияти якуни юзасидан жамият директорининг ҳисоботини тасдиқлаш ва унинг фаолиятига баҳо бериш.
2. Жамиятнинг 2015 йил молия-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.
3. Жамият Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.
4. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
5. Жамият Кузатув кенгашининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан, жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан ҳисоботи.
6. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисобварағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.
7. Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган бизнес режасини ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.
8. Жамият директорини сайлаш.
9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.
10. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.
11. Жамият Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
12. Жамият “Умумий йиғилиши тўғрисидаги Низом”ни янги таҳрирда тасдиқлаш.
13. Жамият “Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми”ни янги таҳрирда тасдиқлаш.
14. Жамият “Ижроия органи тўғрисидаги Низоми”ни янги таҳрирда тасдиқлаш.
15. Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
16. Корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш ва хабар бериш шаклини тасдиқлаш.
17. Жамиятни ўрта муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш.
18. Жамиятнинг узоқ муддатга ривожлантиришнинг стратегиясини тасдиқлаш.
19. Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида:
- манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;
- ички назорат тўғрисидаги низом;
- Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;
- Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом.
Умумий йиғилишда қатнашиш учун шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши лозим.
Мурожаат учун телефон: 255-27-44.
Жамият акциядорлари умумий йиғилишга тайёрланган ҳужжатлар билан 2016 йил 3 августдан жамият маъмурий биносида танишишлари мумкин. Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати (реестр) 2016 йил 8 август ҳолатига тузилади.
Жамиятнинг барча акциядорларига!
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни янги таҳрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62-моддасида акциядорларни Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига хам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз ҳақида жамиятга маълумот тақдим этишингизни сўраймиз.