Welcome to «Askiya Dehqon Bozori» Aksiyadorlik Jamiyati   Click to listen highlighted text! Welcome to «Askiya Dehqon Bozori» Aksiyadorlik Jamiyati Powered By GSpeech
  • Bosh saxifa
  • Yangiliklar
  • «Аския деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига!

«Аския деҳқон бозори» АЖ акциядорлари диққатига!

 «Аския деҳқон бозори» АЖ Кузатув кенгаши 2017 йил 19 майда соат 15-00 да акциядорларнинг навбатдаги умумий мажлиси ўтказилишини маълум килади.

Умумий мажлис жамиятнинг маъмурий биносида ўтказилади.

Манзил: Тошкент шахар, Яккасарой тумани, Усмон Носир кўчаси, 52 а.

Эл.почта манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak..

 Кун тартибига қуйидаги масала киритилган:

1. Жамият ижроия органи ва Кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш.

2. Жамиятнинг 2016 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш.

3. Жамият тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан хулосалари.

4. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

5. Жамиятнинг 2016 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб-варағини тасдиқлаш, унинг фойдасини тақсимлаш.

6. Жамиятнинг 2017 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, хамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш.

7. Жамиятнинг директори билан тузилган шартномани амал қилиш муддатини узайтириш.

8. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш.

9. Жамиятнинг Тафтиш комиссиясини сайлаш.

10. Жамият «Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми»га ўзгартиришлар киритиш.

11. Жамиятда ўтказилган Корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

12. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва қайта тасдиқлаш.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2017 йил 19 майда соат 14-00 дан бошланади.

Маълумот учун телефонлар: 255-27-44, 255-23-77.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакиллантириш санаси 2017 йил 24 апрел холатига, умумий йиғилишда иштирок этиш хуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати 2017 йил 15 май холатига тузилади.

Жамият акциядорлари умумий мажлисга тайёрланган хужжатлар билан 2017 йил 10 майдан жамият маъмурий биносида танишишлари мумкин.

ЖАМИЯТНИНГ БАРЧА АКЦИЯДОРЛАРИГА!

Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида»ги қонуни янги тахрирда қабул қилиниши муносабати билан ушбу қонуннинг 62-моддасида акциядорларни Умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларга уларнинг электрон почтасига хам юборилиши кўзда тутилган. Шу муносабат билан ўзингизни почта манзилингиз хақида жамиятга маълумот такдим этишингизни сўраймиз.

“Кузатув кенгаши”

 

Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech