Welcome to «Askiya Dehqon Bozori» AJ   Click to listen highlighted text! Welcome to «Askiya Dehqon Bozori» AJ Powered By GSpeech

«ASKIYA DEHQON BOZORI»

Aksiyadorlik jamiyati

"Askiya Dehqon Bozori" AJ акциядорлари диққатига!

«Аския деҳқон бозори» АЖ Кузатув кенгаши 2025 йил 14 апрел куни соат 11.00 да акциядорларнинг навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади. Акциядорларни рўйхатга олиш 2025 йил 14 апрел куни соат 10-00 дан бошланади.

Умумий йиғилиш жамият маъмурий биносида бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, У.Носир-52 а.
Жамиятнинг веб.сайти: askiya-bozori.uz
Электрон почта манзили: Bu elektron manzil spamlardan ximoyalangan. Uni kurish uchun JavaScript ni ishga tushirishingiz kerak.
Маълумот учун телефонлар: (71) 255-23-77
Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси 2025 йил 17 март. Акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш хуқуқига эга жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2025 йил 08 апрел.
Умумий йиғилиш кун тартиби.
1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
2. Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
3. Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг йиллик ҳисоботини, жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиш;
4. Жамиятнинг 2024 йил молиявий-хўжалик фаолияти якуни юзасидан ташқи аудиторлик текшируви хулосасини кўриб чиқиш;
5. Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
6. Жамиятнинг 2024 йил якуни бўйича фойда ва зарарлари ҳисоб варағини тасдиқлаш, унинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
7. Жамиятнинг 2025 йилга мўлжалланган «Бизнес-режаси»ни, ҳамда “Даромадлар ва харажатлар сметаси режаси”ни тасдиқлаш;
8. Жамият директорининг меҳнат шартномаси масаласи;
9. Жамиятнинг Кузатув кенгашини сайлаш;
10. Жамиятда ўтказилган Корпоротив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш;
11. Жамиятнинг 2025 йил фаолияти учун жамият Аудиторини тасдиқлаш ва унга тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдори чегарасини белгилаш;
12. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши ҳақида”ги низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги таҳрирда тасдиқлаш
13. Жамиятнинг ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва тасдиқлаш.
Акциядорларни умумий йигилишга иштирок этиш хуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядорнинг вакили акциядорларнинг умумий йиғилишида ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида жумладан жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган ҳолда юридик шахс номидан овоз беришга ишончнома унинг рахбарининг имзоси ва ушбу юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда бўлиши керак.
“Ижроия орган”

 

Onlayn so'rovnoma

"Askiya Dehqon Bozori" AJ-ning faoliyatini qanday baholaysiz?

Obuna bo'lish

2025-yil davomida kelib tushgan murojaatlar soni:
Og`zaki murojaatlar: 2
Telefon / faks orqali: 1
Korporativ web-sayt / e-mail orqali 1
Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali: 0
Boshqa usullari orqali: 1
Umumiy soni: 5
Ko’rib chiqilmokda: 1
Javob yuborildi: 4
Click to listen highlighted text! Powered By GSpeech